Тошкент кўчаларида биринчи бор қор ва ботқоқли жойларда юришга мўлжалланган вездеход пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент кўчаларида биринчи бор қор ва ботқоқли жойларда юришга мўлжалланган вездеход пайдо бўлди

Авто 16-07-2017, 09:27 1 108
Тошкент кўчаларида биринчи бор қор ва ботқоқли жойларда юришга мўлжалланган вездеход пайдо бўлди
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳининг фойдаланувчилари Тошкент кўчаларида кезиб юрган вездеходнинг суратларини эълон қилди, деб хабар берди Daryo.uz, «1news.uz»га асосланган ҳолда.

Суратдаги транспорт воситаси УАЗ Патриот автомобиллари негизида яратилган «Ямал» вездеходи экани айтилмоқда. Машина энг чекка шимолий ҳудудлардаги ишларга мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.

«Ўзбекистонда бундай вездеходларга талаб бўлган корхона ёки ташкилотлар борми? Бизда бундай ботқоқликлар йўқ-ку», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. Унинг сўзларига кўра, у Ангрендан бўлиб, очиқ тарзда кўмир қазиб олинувчи конда ишлаган. «Ҳатто ўша ерда ҳам уларга талаб йўқ. Оддий Hunter ва 4×4 уазиклар барча ишни уддалаб кетади», — дея ёзади Бобур Алимов исмли фойдаланувчи.

Дилшод исмли фойдаланувчининг ёзишича, «яқинда кимдир бу машинани тўйи сабаб ижарага олиши аниқ».
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.