21:40 / 19.07.2017
6 402

Автопилотда бошқарилаётган Tesla Миннесотада ағдарилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди

Автопилотда бошқарилаётган Tesla Миннесотада ағдарилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди
Автопилот тартибида бўлган Tesla машинаси Миннесота штатида йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 5 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Star Tribune нашрига кўра, Миннеаполис яқинида яшовчи Дэвид Кларк бошқарган ва автопилот тартибида бўлган Tesla ҳаракатланиш чоғи бирданига тезлашган ҳамда йўл четига чиқиб кетган. Шундан сўнг трасса ёнидаги ботқоқликка ағдарилган.

Машинада 4 нафар йўловчи бор эди. Уларнинг барчаси ва ҳайдовчи жароҳатланди. Полиция текширув олиб борилишини маълум қилди.

Ўз навбатида, Tesla компанияси ҳайдовчининг сўзларини шубҳа остига олди ва ЙТҲдан аввал автопилот функцияси нотўғри ишлаган деб ҳисоблашга «асос йўқлиги»ни билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автопилотда бошқарилаётган Tesla Миннесотада ағдарилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди