Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда GM Uzbekistan автомобилларини сотишда товламачилик билан шуғулланган «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ автосалони директори Абдумурод Ҳақбердиевни қўлга олишди.
Олинган маълумотларга кўра, А.Ҳақбердиев Иккинчи жаҳон уруши фахрийсининг «Каптива» автомобили олиш учун имтиёзли сертификатидан фойдаланиш эвазига фахрийга 10 миллион сўм беришни ваъда қилган. Ҳақбердиев уруш фахрийсига 9 Май байрами муносабати билан тақдим этилган сертификатни бошқа одам номига расмийлаштирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
«Тезкор ходимлар уни фахрийга 10 миллион сўм бераётган чоғида қўлга олишди. Кейинроқ унинг бошқа ишлари ҳам фош бўлди. Маълум бўлишича, Ҳақбердиев машинани бозор баҳосидан анча арзон сотиб олиш имконини берувчи товламачилик схемасини яратган. У бу хизмати учун машина нархининг 50% қисмини пора сифатида олган», — деди МХХ ходими.
Фахрийлар сертификати машинани навбатсиз ва сертификат тақдим этилган пайтдаги нархда сотиб олиш ҳуқуқини беради. «Каптива»нинг илгариги нархи 135 миллион сўм эди. Товламачилик схемаси орқали машина сотиб олган харидор автонинг ҳозирги нархидан анчагина кам пул тўлаш имкониятига эга бўлган. Ҳақбердиев шу тарзда 10 та автомобиль сотган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси А.Ҳақбердиевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди