Американинг General Motors автомобиль концерни жаҳон бўйича тарқалган 800 мингга яқин Chevrolet Silverado 1500 ва GMC Sierra 1500 автомобилларини рулдаги муаммолари сабаб чақириб олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб, «Дарё» нашри хабар берди.
АҚШдаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компания 2014 йилда чиққан моделларининг рул қисмидаги электр кучайтиргичлар вақтинчалик, айниқса, паст тезликдаги ҳаракатда манёврларни бажаришда издан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.
Мазкур жараён доирасида АҚШдаги 690 минг, Канададаги 80 минг ва бошқа бозорлардаги 25 минг ушбу моделдаги автомобиллар чақириб олинади. Муаммони ҳал қилиш учун GM диллерлари дастурий таъминотни қайта ўрнатишади.
General Motors вакилларининг сўзларига кўра, муҳандислар янги моделларни ишлаб чиқаришда бир нечта ўргартиришларни амалга оширган бўлиб, бу кучайтиргичнинг ўчишига олиб келадиган кучланишнинг пасайишини бартараф этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди