11:02 / 06.08.2017
6 982

General Motors концерни Jeep машиналари тизимига кирган хакерларни ишга олди

General Motors концерни Jeep машиналари тизимига кирган хакерларни ишга олди
General Motors концерни 2015 йилнинг Jeep автомобили тизимларига бузиб кира олган хакерларни ишга қабул қилди. Бу ҳақда «Motor» нашрига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Чарли Миллер ва Крис Валэйсик автопилотдаги машиналар хавфсизлиги масалалари билан шуғулланади, дейилади The Detroit News нашрида.

Миллер ва Валэйсик GM’нинг ҳайдовчисиз автомобиллар билан шуғулланадиган шуъба корхонаси — Cruise Automation’га таклиф қилинди. Бу стартапни концерн ўтган йили харид қилган эди.

2015 йили Wired нашри ёрдамида Миллер ва Валэйсик Jeep Cherokee автомобилини уйдан туриб ноутбуклари ёрдамида буза олди. Улар FCA альянсининг турли моделларига ўрнатиладиган Uconnect мультмедиа мажмуасининг заиф нуқтасини топа олди.

Кейинчалик FCA софтдаги нуқсонларни бартараф қилиш учун 1,4 миллион машинани қайтариб олди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » General Motors концерни Jeep машиналари тизимига кирган хакерларни ишга олди