Ички Ишлар Вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида махсус рейдлар ўтказилмоқда.
Рейдлар натижасида ҳайдовчиларнинг ўрнатилган қоидаларга амал қилмаслик ҳамда автомобилни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ ҳолатлари аниқланмоқда.
Автомобиллар ойнасини қорайтириш, ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилни бошқариш, мажбурий суғурта полисининг амал қилиш муддатлари ўтганлиги билан боғлиқ турли ҳуқуқбузарликлар шулар жумласидандир.
Мисол учун, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланган ҳайдовчи Отабек Машарипов бошқарувидаги "Ласетти" русумидаги автомобиль йўл патруль хизмати инспектори томонидан тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг орқа ва ён томонларидаги ойналарга парда тутилганлиги ва атрофни кўришни чекловчи қора рангли плёнка ёпиштирилганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат бўйича ушбу ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади