Фото: GM Uzbekistan «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фото: GM Uzbekistan «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди

Авто 10-09-2015, 10:31 9 219
Фото: GM Uzbekistan «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди

GM Uzbekistan корхонаси «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди.

Kun.uz интернет нашрининг аниқлашича, айнан мана шу бренд тасвири ва логотипи туширилган "Ravon Gentra" русумидаги автомобиллар корхона жойлашган Андижондан Тошкент шаҳрига жўнатилиши бошланган. Қамчиқ довонида суратга олинган фотолар ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Манбанинг маълум қилишича, автомобиллар 3 сентябрь кунидан бошлаб чиқара бошланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг ўзбекча номдаги бренд ва янги логотипда чиқиши борасида хабарлар тарқалганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.