08:14 / 29.08.2017
6 102

Интернет тармоғида янги Porsche Cayenne суратлари пайдо бўлди

Интернет тармоғида янги Porsche Cayenne суратлари пайдо бўлди
Интернет тармоғида муддатидан аввал янги авлод Porsche Cayenne кроссоверининг фотосуратлари пайдо бўлди. Motor1 порталининг ёзишича, янги моделнинг экстерьери ва интерьерининг суратлари Британиянинг AutoExpress сайтида пайдо бўлган. Бироқ, кейинчалик улар ўчирилган. Умуман олганда, кроссовер ташқи кўринишдан аввалги моделга ўхшаб кетади, дейиш хато бўлмайди.

Янги «Кайенн» олд кўриниши ва профили жиҳатидан ўхшаб кетади. Орқа чироқлари «Панамера» руҳиятини мужассамлаштиради.



Шу билан бир вақтда, унинг ички қисми батамом ўзгартирилган. Кроссовер олд панелига йирик мультимедиа дисплейи, янги руль чамбараги, сенсорли бошқарув блоки ва узатмалар қутиси дастагида турли функцияларни бажарувчи тугмачалар ҳам ўрнатилган.

Аввал хабар қилинганидек, у янги MLB Evo платформасида барпо этилган. Айни шу шасси ккинчи авлод Audi Q7 ва Bentley Bentayga учун асос бўлган. Унинг моторлари қаторига олти ва саккиз цилиндрли двигателлар киради. Шунингдек, 700 от кучига тенг гибридли мотор ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.



Унинг расмий тақдимоти эртага 29 августда тақдим қилинади. Сентябрь ойида Франкфурт автосалонида оммага намойиш этилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Интернет тармоғида янги Porsche Cayenne суратлари пайдо бўлди