Nissan янги авлод Leaf электромобилини намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Nissan янги авлод Leaf электромобилини намойиш этди

  • Авто
  • 6-09-2017, 16:07
  • 901
  • Nissan янги авлод Leaf электромобилини намойиш этди
    Nissan компанияси 2018 йилнинг январида Европада сотувга чиқувчи Leaf номли янги авлод электромобилини намойиш этди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

    Электромобиль 150 кучли электрмотор ва 378 километргача заряд олмай юриш имконини берувчи 40 кВт/с батареяга эга бўлади. Аккумуляторнинг тўлиқ зарядланиш вақти электр тармоғи кучига қараб 8-16 соатни ташкил қилади, батареяни 40 дақиқада 80 фоизгача зарядлаш мумкин. Бундан ташқари, электрохэтчбек энергия манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин ва зарурат туғилганда электрни уй тармоғига узатиши мумкин.

    Янги Nissan Leaf электромобили катта йўлда бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганда машина бошқарувини ўз зиммасига олувчи ProPilot технологияси ҳамда электромобилни мастақил равишда автотураргоҳга жойлай олувчи ProPilot Park тизимини олади.


    Янги автомобиль дизайни 2015 йилда Токиодаги автосалонда намойиш қилинган Nissan IDS коцепт-кари услубида ишланган, бироқ электромобилнинг энг ўзига хос жиҳати радиаторнинг кўк панжараси бўлди. Салонда ҳам кўк чизгилардан фойдаланилган - япон авто ишлаб чиқарувчиси ўз электромобилларининг экстерьер ва интерьерига урғу беришда шу рангни қўллайди.

    loading...