15:32 / 09.09.2017
10 973

Toyota Ўзбекистонга расман кириб келмоқда

Toyota Ўзбекистонга расман кириб келмоқда
Япониянинг дунёга машҳур автомобиль ишлаб чиқариш компанияси ҳисобланувчи Toyota Ўзбекистонда ўз савдо марказини очишга қарор қилди. Бу ҳақда Toyota Uzbekistan гуруҳи Facebook саҳифасида эълон қилди деб ёзади Kun.uz нашри.

Унда ёзилишича, бу Toyota компаниясига тегишли қуйидаги фактлар эътиборга олинмаса, унчалик ҳам шов-шувли хабар бўлмас эди. Toyota бу:

— Дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси;
— 2012 йилдан буён дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси номини сақлаб турибди;
— Ҳар йили бутун дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ машина сотади;
— Ўзи томонидан 70 дан ортиқ автомобиль моделларини ишлаб чиқаради.

Автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасидаги етакчи компания ҳам Ўзбекистон йўлларини забт этишга киришмоқда.

Тошкент шаҳри, Яшнаобод туманида жойлашувчи расмий дилер вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча, унинг қайси санадан иш бошлаши маълум эмас. Аммо, қисқа кунларда бу масалага ҳам ойдинлик киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Toyota Ўзбекистонга расман кириб келмоқда