Mercedes-AMG ва Porsche седанлари куч синашди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mercedes-AMG ва Porsche седанлари куч синашди (Видео)

  • Авто
  • 9-09-2017, 23:11
  • 871
  •  Mercedes-AMG ва Porsche седанлари куч синашди (Видео)
    Британиянинг Evo нашри журналистлари Mercedes-AMG E 63 S ва Porsche Panamera Turbo седанлари ўртасида дрег-пойга ўтказишга қарор қилишди. Ушбу пойга ҳақидаги видеолавҳа нашрнинг YouTube-каналига жойлаштирилган.

    Evo экспертлари автомобилларнинг динамик хусусиятларини ўлчаб, улар дрег масофа – 402 метрни қанча сонияда ўтишларини ҳисоблашди. Ушбу масофанинг марра чизиғини босиб ўтишда машиналар оралиғидаги фарқ 0,3 сонияни ташкил этди. Бунда Mercedes-AMG ва Porsche ҳам соатига 96 км тезликка 3,4 сонияда эришган.

    Mercedes-AMG E 63 S седани турбо V8 двигатели билан жиҳозланади. Унинг қуввати 612 от кучига тенг. Porsche Panamera Turbo седанига ҳам бензинли V8 мотори ўрнатилган бўлиб, 550 от кучига тенг.


    Манба: Kun.uz

    loading...