Энг сўнгги LaFerrari 10 млн долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энг сўнгги LaFerrari 10 млн долларга сотилди

  • Авто
  • 12-09-2017, 15:46
  • 939
  • Энг сўнгги LaFerrari 10 млн долларга сотилди
    Энг сўнгги, 210-Ferrari LaFerrari Aperta томи очиқ спорткари 8,3 миллион еврога (10 млн долларга яқин) сотилди. Автомобиль RM Sotheby’s ким ошди савдо уйи томонидан ташкил этилиб, ишлаб чиқарувчининг 70 йиллигига бағишланган Leggenda e Passione тадбири доирасида сотилди. Савдодан тушган маблағ хайрия мақсадида Save the Children ташкилотига тақдим этилади.

    Сўнгги LaFerrari Aperta оч қизил тусга бўялган. Иккита пойга чизиғи ҳам бор. Салонига алькантара билан ишлов берилган. Бундан ташқари углерод толасидан ясалган қопламалар билан жилоланган. Шунингдек, автомобиль эшиги очилганида Save the Children ташкилоти тимсолини кўриш мумкин.

    LaFerrari спорткарига 6,3 л V12 двигатели ва электромотор ўрнатилган. Унинг умумий қуввати — 963 от кучига тенг. Aperta тезлигини 3 сонияда жойидан «юз»га чиқаради. Унинг энг юқори тезлиги соатига 350 кмни ташкил этади.

    Манба: Kun.uz

    loading...