23:40 / 20.09.2017
8 519

Биржа аукционларида «биринчи» даражали авторақамлар жойлаштирилди

Биржа аукционларида «биринчи» даражали авторақамлар жойлаштирилди
2017 йилнинг 20 сентябрида биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтига сотувга автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қўйилиши бошланди, деб хабар беради Kun.uz.

Хусусан, савдоларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний шахслар учун 50дан зиёд «олтин» авторақамлар ва юридик шахслар учун 25дан ортиқ лотлар жойлаштирилди. Бугунги кундан эътиборан ЎзРТХБ ахборот тизимида рўйхатдан ўтган харидорлар энг кутилаётган (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 AB каби авторақамлар бўйича онлайн аукционларда иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, avtoraqam.uzex.uz вебсайти биржанинг Call-марказига келиб тушаётган таклифлар асосида мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда. Шу жумладан, вебсайтга буюртмалар стакани, шахсий кабинетда қидириш тизими, истаган лотга обуна бўлиш каби қўшимча функциялар киритилди, кўп бериладиган саволлар бўлими ва берилган таклифлар рўйхати яратилди, ҳамда харидорлар учун аукционда иштирок этиш қўлланмаси жойлаштирилди. Эслатиб ўтамиз, биринчи тоифали авторақамларни савдолар босқичи – 3 фоизни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Биржа аукционларида «биринчи» даражали авторақамлар жойлаштирилди