16:46 / 02.10.2017
13 795

Онлайн аукционда 2 миллард сўмлик “чиройли рақамлар” сотилди!

Онлайн аукционда 2 миллард сўмлик “чиройли рақамлар” сотилди!
Жорий йилнинг 20 сентябрь кунидан бошлаб биржанинг “Avtoraqam.uzex.uz” сайтида автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотувга қўйилиши бошланган эди.

Бугунга қадар онлайн аукционларда 120 га яқин давлат рақамлари сотилди.

Ушбу сотилган рақамларнинг умумий қиймати 2 миллард сўмни ташкил этди.

Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилояти аҳолиси томонидан кўпроқ авторақамлар сотиб олинган.

Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Навоий вилоятлари аҳолиси онлайн аукционларда иштирок этган бўлсаларда, улар томонидан “чиройли рақамлар” сотиб олинмаган.

Рақамлар сотилишидан келиб тушган маблағ Давлат бюджетига йўналтирилади.

Аввалроқ, автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги “чиройли рақам”ларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Чиройли рақам”ларни онлайн аукционда иштирок этмасдан туриб ҳам олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан аукционларни ўтказишда барча чоралар, фирибгарликлар ҳисобга олинган ҳолда тизим яратилган эди.

Бундан ташқари, 14 сентябрь куни авторақамни сотиш бўйича илк битим тузилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Онлайн аукционда 2 миллард сўмлик “чиройли рақамлар” сотилди!