17:05 / 04.10.2017
5 766

Япониядаги Nissan заводида тинтув ўтказилди

Япониядаги Nissan заводида тинтув ўтказилди
Япония давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги мамлакатнинг Киото ва Тотиги префектураларида жойлашган Nissan концернининг икки заводида тинтув ўтказишган. Тинтув ўтказилишига сабаб сотув олдидан автомобилларнинг хавфсизликка нисбатан синов ишлари қонунчилик талабларига жавоб бермагани бўлган, деб хабар беради Reuters.

Хабар қилинишича, Nissan ходимлари хавфсизлик текширувини ўтказиш учун етарли малакага эга бўлишмаган. Япония ҳукуматининг берган маълумотига кўра, корпорациянинг 6 заводида қоида бузилишлари рўй берган бўлиши мумкин.

Nissan вакиллари ўтказилган тинтувлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлашган. «Айни пайтда биз заводларимиздаги автомобилларнинг хавфсизлик текширувига оид суриштирув ишларини олиб бормоқдамиз», — деган компания матбуот котиби Ник Максфилд.

Илгарироқ Nissan раҳбарияти 2014 йилнинг октябридан бошлаб ишлаб чиқарилган 20та турли моделларга оид 1,2 миллион машинани чақириб олиш кампанияси бошланганини эълон қилган эди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Япониядаги Nissan заводида тинтув ўтказилди