Ўзбекистон МДҲ давлатларига ўз автомобилларини “Ravon” бренди остида экспорт қилади

  • Авто
  • 4-10-2015, 16:06
  • 4 455
  • Ўзбекистон МДҲ давлатларига ўз автомобилларини “Ravon” бренди остида экспорт қилади

    Йил бошидан бери интернетда “GM Uzbekistan” автокорхонасида “Ravon” бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида турли гаплар юрганди.

    Яқин орада бу гапларга чек қўйилади: Москвада 8 октябрда янги “Ravon” автомобиль бренди намойиш қилиниши режалаштирилмоқда.

    Энди Ўзбекистон автомобилсозлари МДҲ давлатларига ўз автомобилларини Ravon бренди остида экспорт қиладилар. МДҲ давлатлари бозорларига бу бренд остида дастлаб Nexia ва Gentra, кейинроқ эса Spark ва Aveo автомобиллари чиқарилиши кутилмоқда.