Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker ва янгиланган Chevrolet Cobalt автомобиллари серияли равишда ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу келишувга Ўзбекистон давлат раҳбарининг Жанубий Кореяга бўлган ташрифи давомида эришилди.
Ушбу шартнома Chevrolet Cobalt автомобилини янгилашни ҳам назарда тутган. Бу ички ва ташқи бозорда ушбу автомобилга бўлган қизиқишни орттириши керак. Ишлаб чиқариш Асакадаги заводда 2019 йилда йўлга қўйилади.
Ундан ташқари ташриф давомида “Ўзавтосаноат” ва DK Group орасида мотоцикллар ва уч ғилдиракли техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида шартнома имзоланди. Ушбу мотоцикл ва мотороллерлар узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яшаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириши керак. Бундай техника ёрдамида кичик ҳажмдаги юкларни ҳам ташиш мумкин бўлади.
Президент ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва Корея корхоналари орасида умумий қиймати 189,9 миллион доллар бўлган еттита шартнома имзоланди. Шунингдек, бошқа савдо ваиқтисодий соҳаларда 614 миллион долларлик шартномалар имзоланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди