Европанинг "Йил автомобили" танлови финалчилари аниқланди

  • Авто
  • 27-11-2017, 22:56
  • 934
  • Европанинг "Йил автомобили" танлови финалчилари аниқланди
    Европанинг “Йил автомобили” танлови ташкилотчилари биринчи ўрин учун курашни давом эттирадиган 7 та автомобилни танлаб олишди. Йилнинг энг яхши автомобили бўлишга даъвогарлар қаторидан қуйидаги машиналар жой олди: Alfa Romeo Stelvio, Audi A8, BMW 5 Series, Citroen C3 Aircross, Kia Stinger, Seat Ibiza ва Volvo XC40.

    Танловда 37 та модел, жумладан Skoda Karoq, Opel Insignia, Volkswagen Arteon, Opel Crossland X ва Grandland Х каби моделлар тақдим қилинганди. Уларнинг бирортаси финалга чиқа олмади.

    Alfa Romeo Stelvio

    Audi A8

    BMW 5 Series

    Citroen C3 Aircross

    Kia Stinger

    Seat Ibiza

    Volvo XC40

    Ғолибни Европанинг 23 та давлатидан 60 журналистдан иборат ҳайъат танлайди. 1-ўринни олган автомобиль номи 2018 йил мартида Женевада ўтадиган моторшоуда эълон қилинади.

    Ўтган йил Европанинг энг яхши автомобили Peugeot 3008 кроссовери бўлганди. 2- ва 3-ўринларни Alfa Romeo Giulia ва Mercedes-Benz E-Class моделлари эгаллаган.

    2016 йилда ғолиблик Opel Astra’га, 2015 йилда эса Peugeot 308’га насиб қилганди.