Volkswagen Россияда Polo русумли 30 мингдан ортиқ автомобилни таъмир учун қайтариб олади

  • Авто
  • 8-12-2017, 19:37
  • 1 091
  • Volkswagen Россияда Polo русумли 30 мингдан ортиқ автомобилни таъмир учун қайтариб олади
    Volkswagen корпорациясининг Россиядаги расмий ваколатчиси — «Фольксваген груп рус» МЧЖ 30777 та Polo Sedan автомобиллари чақириб олинишини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

    Гап 2015–2017 йилларда сотилган машиналар ҳақида кетмоқда. Стартер релесининг узунлиги етарли эмаслиги бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда — бу носозлик машинани ўт олдиришга халақит бериши мумкин.

    Polo Sedan эгалари мустақил равишда автомобиль VIN-кодини «Росстандарт» агентлигидаги рўйхат билан текшириб, уларнинг машинаси қайтариб олиниш-олинмаслигини билиши мумкин.