Daewoo Matiz – Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиль » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Daewoo Matiz – Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиль

Авто 26-10-2015, 13:27 1 586
Daewoo Matiz – Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиль

Автомобиль ҳашамат эмас, эҳтиёж, янаям аниқроғи, йўл юриш воситасидир. Шундай бўлса-да, бу ҳаракатланиш воситасини сотиб олишни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.

Россияликлар мамлакатдаги энг чўнтакбоп автомобиллар ўнлиги рейтингини тузиб чиқишди. Юртимизда ишлаб чиқариладиган Daewoo Matiz 314 минг рубль нарх билан бу рўйхатни бошлаб беради.

Иккинчи ўринда Lada Granta, 340 минг рубль.

Учликдаги яна бир Lada Granta, 357 минг рубль.

Тўртинчи ўринга Lifan Smily муносиб кўрилди, 364 минг рубль.

Бешинчи ўрин Geely GS6га насиб қилди, 389 минг рубль.

Бундан ташқари ўнликдан Lada Kalina, Chery Bonus, Renault Sandero ва Chery Very автомобиллари жой олган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.