“Тойота” Alphard минивэнини кабриолетга айлантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Тойота” Alphard минивэнини кабриолетга айлантирди

Авто 30-10-2015, 15:13 1 598
“Тойота” Alphard минивэнини кабриолетга айлантирди

Токиода ўтаётган автосалонда Toyota компанияси Alphard – Hercule минивэнининг концепт версиясини намойиш этди. Прототип “ландо”га ўхшаш кузов ва ҳаракатланувчи том қисмига эга бўлган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Alphard Hercule нинг том қисми кузовдаги марказий ва орт устунларга ўрнатилган. Қачон томни олиб ташлаш ва томнинг қанча тезликда ҳаракатланиши номаълум.

Беш ўринли минивэннинг узунлиги 5265 миллиметр, эни – 1850 миллиметр, баландлиги эса 1960 миллиметр. Alphard нинг стандарт версияси узунлиги 4915 миллиметр, эни 1850 миллиметр, баландлиги эса 1895 миллиметрни ташкил этади.

Юмшоқ том ва ҳжмининг узунлигидан ташқари прототип кузовнинг икки хил бўялган рангига, 20 дйюмли дискли ғилдиракка ва қайта ишланган олд қисмига эга бўлди.

Alphard Hercule нинг двигатели ҳақда маълумот йўқ.
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.