Porsche 60 мингга яқин автомобилни чақириб олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Porsche 60 мингга яқин автомобилни чақириб олади

Авто 31-10-2015, 17:05 1 974
Porsche 60 мингга яқин автомобилни чақириб олади

Германиянинг Porsche автомобилсозлик компанияси жаҳон бўйлаб қарийб 60 минг дона Macan S ва Macan Turbo йўлтанламас автомобилларини чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Компания расмий вакилларининг маълум қилишича, мазкур қарор автомобилларнинг ёнилғи узатиш тизими герметикасида носозликлар борлиги аниқланганидан сўнг қабул қилинган. Германиянинг ўзида 3641 автомобиль таъмирдан чиқарилади.

Маълумотларга кўра, аниқланган носозлик мижозлар ҳаётига бевосита хавф солмайди, бироқ у ёнилғининг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Қайд этиш жоиз, Porsche ўз тарихида илк бор бир неча ўн минг автомобилни таъмир учун чақириб олмоқда.

Бош қароргоҳи Штутгартда жойлашган компания 2014 йили жаҳон бўйлаб 189849 дона автомобиль сотди, 2015 йилда Porsche камида 200 минг дона автомобиль сотишни режалаштирган.
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.