Infiniti янги седанининг илк фотосини эълон қилди

  • Авто
  • 23-12-2017, 05:25
  • 1 408
  • Infiniti янги седанининг илк фотосини эълон қилди
    Infiniti Детройт автосалонида тақдим этилиши лозим бўлган флагман седанининг илк фотосини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

    Компания концептнинг на техник хусусиятлари, на номини ошкор этди.

    Infiniti ижрочи директори Карим Ҳабибга кўра, «янги концептуал автомобиль седаннинг анъанавий тузилишини эволюциянинг кейинги босқичига олиб чиқади».

    Автомобиль янги технологиялар ва спорт кўринишини олиши, шунингдек, компаниянинг тўлиқ электр модели даракчиси эканлиги билдирилмоқда.