GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатади...ми?

  • Авто
  • 22-01-2018, 18:02
  • 1 180
  • GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатади...ми?
    GM Uzbekistan альянси Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидаги ишлаб чиқариш қувватида Chevrolet Orlando русумли автомобилни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар қилмоқда.

    Унга кўра, “General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Orlando автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

    Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди”, - дея таъкидланади.

    Шу билан бирга, маълум қилинишича, аввал қабул қилинган буюртмалар бўйича автомобиллар етказиб берилади.

    “GM Uzbekistan АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда.

    Яндекс.Метрика