Chevrolet Cobalt’нинг ташқи кўриниши ўзгаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Chevrolet Cobalt’нинг ташқи кўриниши ўзгаради

Авто 16-11-2015, 22:45 5 339
Chevrolet Cobalt’нинг ташқи кўриниши ўзгаради

Chevrolet компанияси бир неча ойлар муқаддам Россия бозоридан чиқиб кетган Opel брендининг Camaro, Corvette, Tahoe русумларинигина ушбу мамлакат бозорида қолдирган эди. Шу билан бирга, 2016 йилдан Россия бозорига рестайлингдан ўтказилган Cobalt қайтиши мумкинлиги айтилмоқда. Машинанинг илгариги модели бу бозорда етарлича машҳурликка эга бўла олмаган эди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Айтилишича, Cobalt Россияга Ravon R4 номи остида қайтади. Унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.
Бразилиянинг Autos Segredos нашри ёзишича, машина дизайни кескин ўзгаради. Радиатор панжараси, фронтал ва орқа оптика ҳамда бамперлар тамоман янгиланади. Ташқи зеб беришда хромдан кўпроқ фойдаланилади. Интерьерга эса тегилмайди, фақат салон қулайликларига сенсорли дисплей ҳамда орқа кўриниш камераларига эга MyLink II мультимедия тизими қўшилади.
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.