18:40 / 25.01.2018
24 006

АТ «Алоқабанк» автокредит беришни бошлади

АТ «Алоқабанк» автокредит беришни бошлади
Фуқароларнинг автомобиль сотиб олиш учун кредит жорий қилиш юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда, АТ «Алоқабанк» томонидан «GM Uzbekistan» расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинди.

Банк ахборот хизматидан хабар қилинишича, автокредитнинг асосий шартлари қуйидагича:

— депозит гарови — автомобиль нархидан 30 фоиз;

— кредит муддати — 4 йилгача;

— кредит фоизи — йиллик 20 фоиз.

Кредитни расмийлаштириш учун банк филиалларига мурожаат қилиш мумкин. Банк филиаллари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АТ «Алоқабанк» автокредит беришни бошлади