Chevrolet Captiva кроссовери янгиланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Chevrolet Captiva кроссовери янгиланди

Авто 17-11-2015, 23:15 3 568

Chevrolet компанияси янгиланган Captiva кроссоверини намойиш қилди. Рестайлинг қилинган янги модель 2016 йилнинг январидан сотувга чиқади, деб хабар беради «Motor».

Chevrolet Captiva кроссовери янгиланди

Рестайлингдан сўнг кроссовер кузовининг олд қисми деярли тўлиқ ўзгарди. Мисол учун, ёруғлик диодли сигнал чироқлари билан жиҳозланган янги олд бампер, шунингдек, фалшрадиаторли панжара кабилар. Бундан ташқари, ундаги эмблеманинг ўрни ўзгарди.

Янгиланган Captiva янги MyLink мультимедия тизими билан таъминланди. Кроссовер, шунингдек, янги хавфсизлик тизими билан жиҳозланди. Тизим ён ойналар орқали орқа кўринишдаги ўлик ҳудудларни кузатиш, қолаверса, орқага ҳаракатланаётиб перпендикуляр йўналишда яқинлашаётган машинани кузатиш имконини берувчи функцияларни ўз ичига олади. Бу икки функция унинг орқа бамперига ўрнатилган радарлар ёрдамида амалга оширилади.


Манба: daryo.uz


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.