19:57 / 11.02.2018
18 907

Янги Chevrolet Cobalt Тошкент кўчаларида (фото)

Янги Chevrolet Cobalt Тошкент кўчаларида (фото)
Тармоқда янги авлод Chevrolet Cobalt автомобилининг суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Олдинроқ янги модель йил охирида чакана сотувга чиқарилиши айтилаётган эди.

Автомобильнинг расмий нархи ҳозирча номаълум. GM Uzbekistan вакиллари янгиланган седан борасида расмий изоҳ бермади.

Интерьер суратлари мультимедиа тизимининг сенсорли дисплейи пайдо бўлганини, панель шакли ўзгаришини, шунингдек, рулдаги ўзгаришларни кўрсатади. Шунингдек, эшик панеллари ҳамда микроиқлим бошқаруви блоки ўзгарган.

Экстерьер олд қисмининг тўлиқ ўзгартирилгани билан диққатга сазовор. Шунингдек, юкхона шакли ўзгартирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги Chevrolet Cobalt Тошкент кўчаларида (фото)