Ўзбекистонда 2018 йил январь ойида нечта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди?

  • Авто
  • 13-02-2018, 15:20
  • 1 054
  • Ўзбекистонда 2018 йил январь ойида нечта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди?
    Ўзбекистон 2018 йил январь ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 60,6 фоизга, яъни 12,17 минг донагача оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

    Жорий йил январь ойида 177 та юк автомобиллари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йил январига нисбатан 36,1% га камдир.

    2018 йил январь ойида Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш 2017 йил январига нисбатан 2,5 фоизга камайди, яъни 40 донагача.

    Ўзбекистон корхоналари ҳисобот даврида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажмини 58,2 фоизга оширди, яъни 9,22 мингга қадар.

    Яндекс.Метрика