17:30 / 20.02.2018
5 733

Авторақамлар савдоси бўйича маълумот берувчи SMS-хабарлаш хизмати ишга тушди

Авторақамлар савдоси бўйича маълумот берувчи SMS-хабарлаш хизмати ишга тушди
“ЎзРТХБ” АЖ Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

SMS-хабарлаш хизмати орқали қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор олишлари ҳамда муайян лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин. Бу эса мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик, сотиб олинган авторақам тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини беради.

Биржанинг мазкур хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида мижознинг шахсий кабинетидаги SMS саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 000 сўмни ташкил этади. Ўз навбатида SMS хабарлар хизматга уланиш пайтида кўрсатилган телефон рақамига келиб тушади.

Биржа томонидан SMS-хабарлаш бўйича жорий этилган иккинчи хизмат тури фермер хўжаликларига бепул асосда тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа минерал ўғитларни фермер хўжаликларига биржа савдолари орқали сотиш бўйича ишлаб чиқилган тажриба лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Минерал ўғитлар бўйича шаклланган котировкалар фермерлар томонидан рўйхатдан ўтказилган мобил алоқа рақамига ҳафтада икки марта автоматик равишда юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Авторақамлар савдоси бўйича маълумот берувчи SMS-хабарлаш хизмати ишга тушди