Сурхондарё вилоятида 20 февраль, сешанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига таяниб Дарё хабар берди.
Шу куни соат 07.10 да Жарқўрғон туманида Т.Шаматов Lacetti русумли автомобилини Ўрикли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бишкек-Душанбе-Термиз» йўлининг 1553-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмади ва йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетди.
Ҳодиса оқибатида Т.Шаматов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Автомобиль йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ва Т.Эшмирзаева воқеа жойида ҳалок бўлди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди