Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Matiz ноябрда ҳам Россияда сотилаётган энг арзон автомобиль бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Matiz ноябрда ҳам Россияда сотилаётган энг арзон автомобиль бўлди

Авто 23-11-2015, 17:55 2 493

Россиянинг «Российская газета» нашри 2015 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра мамлакатда сотилаётган энг арзон автомобиллар рейтингини тузди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Matiz ноябрда ҳам Россияда сотилаётган энг арзон автомобиль бўлди

Энг арзон автомобиллар ўнлигида биринчи ўринни Россияда ҳозирча Daewoo бренди остида сотилаётган Matiz ўзида сақлаб қолди.

Двигатели ҳажми 1,6 литр, қуввати 82 от кучига тенг, беш босқичли механик узатмалар қутиси, битта хавфсизлик ёстиқчаси билан таъминланган Matiz ноябрь ойида Россия бозорида 314 минг рубль (қарийб 4,8 минг доллар)дан сотилди.

Рейтингнинг дастлабки ўнлигида Matiz’дан кейинги ўринларни қуйидаги автомобиллар эгаллаган:

2. Lifan Smily — 319 минг рубль

3. Lada Granta седани — 348 минг рубль

4. Lifan Smily New — 364 минг рубль

5. Lada Granta лифтбэки — 368 минг рубль

6. Lifan Solano — 379 минг рубль

7. Geely GC6 — 389 минг рубль

8. Chery Bonus (ZAZ Forza) — 389 минг рубль

9. Datsun on-DO — 391 минг рубль

10. Renault Sandero хетчбэки — 399 минг рубль

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Matiz автомобили октябрь ойида ҳам Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар рейтингида биринчи бўлганди.


Манба: Daryo.uz

loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.