15:08 / 22.03.2018
15 210

«GM Uzbekistan»: Апрелдан автомашиналар нархи ошадими?

«GM Uzbekistan»: Апрелдан автомашиналар нархи ошадими?
Фото "Xabar.uz"

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда апрель ойидан бошлаб «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи 15 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида компания вакили билан боғландик. Унинг айтишича, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

«Бугун дам олиш куни бўлгани учун ҳам аниқ ва расмий маълумот бера олмайман. Лекин айни пайтда компанияда бундай маълумот йўқ.

«GM Uzbekistan» автомобиллари нархини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Шунинг учун баъзида, ҳаттоки, раҳбарлар ҳам машиналар нархи оширилиши ҳақида бир неча кун олдин хабар топишади.

Компаниянинг барча расмий маълумотлари расмий сайтимизда берилади», — деди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги фармони ижроси доирасида 5 сентябрдан «GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта — сўмда белгиланган ва улар аввалги нархларга нисбатан ўртача 25—30 фоизга юқорилаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «GM Uzbekistan»: Апрелдан автомашиналар нархи ошадими?