06:32 / 23.03.2018
6 145

Қимматбаҳо «Ferrari»ни янглишиб металлоломга топшириб юборишди (видео)

Қимматбаҳо «Ferrari»ни янглишиб металлоломга топшириб юборишди (видео)
Фото: «Autocentre.ua»
Бу воқеа Буюк Британияда содир бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари янглишиб «Ferrari 458 Italia»ни металлоломга топшириб юборишди.

Маҳаллий 30 ёшли тадбиркор Зоҳидхон машинасини Бирмингем суди биноси ёнидаги йўлакда қолдирганди (судда фирибгарликда айбланаётган ушбу тадбиркорнинг иши кўрилаётганди). Тўхташ мумкин бўлмаган жойга қўйилган машинани пайқаган полиция ходимлари уни эвакуаторда олиб кетишади.

Кейин эса воқеалар ривожи кутилмаган ўзанга бурилиб кетди: супермашинани ўғирланган деб «ўйлаган» полициячилар уни утилизацияга топшириб юборишди... Ўз «Ferrari»сини олиб кетишга келган Зоҳидхонга эса суғурта ҳужжатлари йўқлиги боис машина йўқ қилинганини айтишади.

Тадбиркор яна судга бормоқчи — бу сафар у жабрланувчи ролида. У етказилган зарарни ундирмоқчи. Таъкидлаш керакки, эски машиналар бозорида «Ferrari 458 Italia»нинг ўртача нархи 250-300 минг доллар атрофида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қимматбаҳо «Ferrari»ни янглишиб металлоломга топшириб юборишди (видео)