Chevrolet компанияси Malibu, Spark ва Cruze моделларини янгилади (фото)

  • Авто
  • 7-04-2018, 09:32
  • 2 337
  • Chevrolet компанияси Malibu, Spark ва Cruze моделларини янгилади (фото)
    Chevrolet компанияси Malibu, Spark ва Cruze моделларини янгилади. Автомобилларнинг кузови олд қисми ўзгарган, безакларида кўпроқ хром қўлланган. Шунингдек, Spark автоматик тормозлаш тизими билан жиҳозланган, Malibu эса илк бор “спорт” версиясида таклиф қилинган.

    Spark хэтчбегида янги бампер, радиатор панжараси ва линзаланган олд оптика пайдо бўлган. Энди моделнинг стандарт версиясига 10 та хавфсизлик ёстиқчаси, орқа кўриниш камераси ва кондиционер киради. Spark 99 от кучига эга 1,4 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатлантирилади ва механик узатмалар қутиси ёки вариатор билан бирга ишлайди.

    Фото: motor.ru

    Седан ва хэтчбекдан иборат Chevrolet Cruze оиласи янги дизайн билан бирга ёруғлик-диодли орқа фаралар ҳамда модернизация қилинган ғилдирак дисклари олган.

    Фото: motor.ru

    Янгиланган Cruze модели 7 дюймли экранга эга мультимедиа тизими, WiFi, LTE, Bluetooth, двигателни масофадан ишга тушириш ва иқлим-назорати билан жиҳозланган. Машинанинг электрон ёрдамчилари қуйидагилардан иборат: орқа парктроник, полосада ушлаб туриш тизими, кўндаланг йўналишда келаётган автомобиллардан огоҳлантириш, “кўринмас” ҳудудлар мониторинги.

    Фото: motor.ru

    RS (спорт) версиядаги Malibu седани қора рангли радиатор панжараси, орқа спойлер, 18 дюймли ғилдирак дисклари ва икки қувурли газлар чиқариш тизимини олган.

    162 от кучига эга 1,5 литрли турбомоторда ишловчи Malibu эндиликда 6 поғонали “автомат” узатмалар қутиси ўрнига вариатор билан жиҳозланади. Шунингдек, “Малибу” қаторида 253 от кучига эга 2 литрли мотор ва 185 от кучига эга гибрид куч қурилмаси мавжуд.

    Фото: motor.ru

    Яндекс.Метрика