Ўзбекистонда 2018 йилнинг илк чораги – январь-март ойлари енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 44,7 фоизга ошди ва 38,03 минг машинани ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларида акс эттирилган.
Шунингдек, 1-чоракда 485 дона юк машина ишлаб чиқарилган ва бу 2017 йилнинг 1-чорагига нисбатан 44,8 фоиз камроқни ташкил қилган. 2017 йилнинг илк чорагида 879 дона юк машина ишлаб чиқарилганди.
Автобуслар ишлаб чиқарилиши ҳам 2017 йил 1-чорагига нисбатан 34,1 фоиз кам бўлган: 2017 йил 1-чорагида 208 дона автобус ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йил 1-чорагида бу кўрсаткич 137 донани ташкил қилган.
Шу билан бирга тракторлар ишлаб чиқариш 6,1 мартага – 432 донагача ошган.
Ўзбекистон корхоналарида автомобил двигателлари ишлаб чиқарилиши кўрилаётган даврда 43,5 фоизга ошган ва 30,4 минг донани ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди