13:57 / 11.04.2018
6 033

Россияда нега Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар қимматлашди?

Россияда нега Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар қимматлашди?
Россия бозорларида Ўзбекистоннинг “Ravon” маркасидаги барча автомобиллар нархи ошди. “Автостат” агентлиги таҳлилчилари бунинг сабабини айтиб ўтишди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, ушбу моделларнинг қимматлашуви биринчи навбатда утилизация бўйича тўлов ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Гап шундаки, Россияда 1 апрелдан бошлаб ушбу мамлакатга транспорт воситаларини олиб киришдаги солиқ ставкалари оширилди. Оқибатда 1,0-2,0 ҳажмдаги қувват агрегатига эга автомобиллар учун бож қиймати 90 фоиз кўтарилиб кетди.

Натижада эндиликда Россияда туркумига қараб “Ravon R2” модели 489-559 минг рубль (8,2 минг-9,3 минг АҚШ доллари), “Ravon Nexia” 499-599 минг рубль (8,3-10 минг доллар), “Ravon R4” – 529-659 минг рубль(8,8-11 минг доллар), “Ravon Gentra” 569-699 минг рубль (9,5-11,7 минг доллар) нархда сотилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияда Ўзбекистоннинг “Ravon” бренди остидаги 4,1 мингта автомобиль харид қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 152 фоиз кўпдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россияда нега Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар қимматлашди?