TravelAsk дунёдаги энг қимматбаҳо лимузинлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди, деб маълум қилади Дарё нашри.
22 метрли Эльдорадо лимузини 1982 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг ичида барча қулайликлар, ҳатто SPA-салон ҳам мавжуд. Бироқ у муюлишларда қайрила олмагани учун, автомобилдан фақат кўргазмаларда фойдаланилади.
Фото: TravelAsk
Жет-лимузин
Нархи: 1 миллион доллар
16 метрли транспорт воситаси ўзида Mercedes ва Boeing’ни жамлаган. У ичига 50 кишини сиғдира олади.
Фото: TravelAsk
Mini Cooper лимузини
Нархи: 1,35 миллион доллар
Қозоғистонлик таниқли шахсга тегишли ушбу лимузин ойналари олтин билан қоплаган, салон Swarovski тошлари ва санъат асарлари билан безатилган.
Фото: TravelAsk
Ultra Kustom Coach
Нархи:1,8 миллион доллар
Ultra Kustom Coach’нинг узунлиги 21 метр, у 1996 йилда Калифорнияда яратилган.
Фото: TravelAsk
Дискотекага мўлжалланган лимузин
Нархи: 2,5 миллион доллар
Ушбу автомобиль кеча ва базмларга мўлжалланган ва 40 кишига хизмат кўрсата олади.
Лимузин 22 тонна оғирликка эга. У дунёдаги энг оғир лимузин сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Фото: TravelAsk
«Кадиллак-1»
Нархи: 3 миллион доллар
Ушбу автомобилда бемалол урушга борса бўлади. У кўздан ёш оқизувчи граната отадиган жиҳозларга, хусусан пулемётга эга. Лимузинда АҚШ президентлари ҳаракатланади. Унда ҳар эҳтимолга қарши Трампнинг қони сақланади.
Фото: TravelAsk
Америка орзуси
Нархи: 4 миллион доллар
30 метрли автомобиль дунёдаги энг узун лимузин ҳисобланади. Унда жакузи, бассейн, каравот ва вертолёт майдончаси бор.
Фото: TravelAsk
Бэтмобиль
Нархи: 4,2 миллион доллар
Автомобильни бэтмен ва ҳашаматли автомобиллар ишқибози яратган.
Фото: TravelAsk
Бруней султонининг «Роллс-Ройс»и
Нархи: 14 миллион доллар
Ушбу лимузин Бруней султони Хассанал Болкиахнинг буюртмасига биноан ишлаб чиқарилган.
Фото: TravelAsk
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди