Москванинг қатор шосселарида 7-10 километрли тирбандликлар юзага келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Москванинг қатор шосселарида 7-10 километрли тирбандликлар юзага келди

Авто 25-12-2014, 14:18 1 091
Москванинг қатор шосселарида 7-10 километрли тирбандликлар юзага келди

“Яндекс.Пробки” хизмати маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 10:44 ҳолатига кўра, Москва кўчаларида автомобиллар ҳаракати ҳаддан ташқари қийинлашиб кетган.

“Газета.ru”нинг хабар беришича, “Яндекс.Пробки” Москва кўчаларидаги жорий ҳолатни ўзининг 10 баллик тизимида 9 балл (“шаҳар қимирламай турибди”)га баҳолаган.

Хабар беришларича, шаҳарга кириш жойларида катта тирбандликлар юзага келган. Хусусан, Калуга шоссесида тирбандлик 10 километрга етган, Киев шоссесидан Москва ҳалқа йўлигача эса 7 километрлик тирбандлик юзага келган, худди шундай манзарани Варшава ва Ярослав шосселарида ҳам юзага келган.

Москва ҳалқа йўлининг ўзида ҳам ҳаракат ҳар икки йўналиш бўйлаб қийин бўлиб қолган. Учинчи транспорт ҳалқасида Расуков эстакадасидан Беговой кўчасигача 8 километрлик тирбандлик кузатилмоқда.

Шаҳар марказида ҳаракат тўхтаб қолган, Садовой ҳалқаси бўйича ҳам ҳаракат оғирлашган.

Манба: Kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.