10:32 / 06.05.2018
5 851

Ferrari асосчиси Энцо Феррарига тегишли ёрқин иборалар

Ferrari асосчиси Энцо Феррарига тегишли ёрқин иборалар
Ferrari автомобилсозлик компанияси асосчиси Энцо Ансельмо Феррари бизнесда “Мижоз ҳар доим ҳам ҳақ эмас” қоидаси ишлашини айтган. Қуйида Феррари айтган бошқа ёрқин иборалар келтирилган.

Дам олишсиз ишлаб, ўлим ҳақида ўйлашга вақтинг бўлмайди.
Автопойгалар зиён келтириши мумкин бўлган бирорта машина йўқ.
Мен дизайнер эмасман. Буни бошқалар қилади. Мен эса уларнинг асабига тегаман.
Дунёдаги ягона ҳақиқий муҳаббат – отанинг ўғлига муҳаббатидир.
Дунёда иккита фикр мавжуд: меники ва нотўғри.
Бу ерда ва ҳозир яшаб, чўққиларга эришиш лозим. Шу сабабли менга сизнинг ҳайкалларингиз керак эмас.
Мен охиригача ишонадиган ягона дўстларим – бу автомобиллар.
Мен 12 цилиндрга уйланганман ва ҳеч қачон улар билан видолашмаганман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ferrari асосчиси Энцо Феррарига тегишли ёрқин иборалар