Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчиларни баҳолашнинг баллик тизимини татбиқ этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мультимедиа маркази раҳбари Бахтиёр Иноғомов 17 май, пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилди.
Иноғомовнинг сўзларига кўра, ушбу таклиф Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан 16 май куни Олмазор тумани аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида айтиб ўтилган.
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, ҳайдовчи бир йил давомида уч марта бир хил турдаги қоидабузарликка йўл қўйса, у ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтадан қўлга киритиш учун имтиҳон топшириши керак бўлади. Ҳозирги вақтда лойиҳаси ўрганиб чиқилаётган баллик тизим айнан шу жараён ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.
«Дейлик, ҳайдовчининг ҳисобида 100 балл бор. Ҳар бир қоидабузарлигидан сўнг унинг баллари камайиб боради, кўрсаткич 0 га тушиб қолгач — лимитини тўлиқ тугатгач — ҳайдовчи қайтадан имтиҳон топшириши керак бўлади. Бу ҳали лойиҳа даражасидаги таклиф, кўриб чиқиляпти. Аввал ўрганилади, жорий қилиш мақсадга мувофиқ деб топилса, қоидаларга ҳам киритилади», — деди Бахтиёр Иноғомов.
Қайд этиш жоиз, Ички ишлар вазирлиги ушбу ғояни кўриб чиқиш жараёнида ҳайдовчиларнинг бунга муносабатини ҳам ўрганишни мақсад қилган.
Грузияда 2017 йил июлидан бери ҳайдовчиларнинг ҳаракати 100 баллик тизимда баҳолаб борилади. Агар ҳайдовчи 100 баллик қоидабузарликларни содир этса, у ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.
Масалан, транспорт воситасини алкоголь ичимлик таъсирида бошқариш 30 баллнинг йўқотилишига, машина бошқарувини гиёҳванд модда таъсиридаги шахсга ишониб топшириш эса 40 баллнинг ечиб олинишига сабаб бўлади. Ҳайдовчи ёки олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, ҳайдовчи 5 баллдан маҳрум бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди