«Spark» жаҳон бозорини тарк этадими?

  • Авто
  • 20-05-2018, 15:30
  • 2 096
  • «Spark» жаҳон бозорини тарк этадими?
    Фото: «CarrrsMag.com»
    Экспертлар жаҳон автомобиль бозорини тарк этишга яқин турган атомобиллар рўйхатини тузишди (ТОП-10). Рўйхатга нафақат эски, балки икки-уч йил илгари чиқарилган, бироқ савдоси юришмаётган автомобиллар ҳам киритилган.

    «Xabar.uz» нинг маълум қилишича, бозордан кетишга даъвогарлар рейтинги етакчиси — «Audi R8». Сабаби, яхши сотилмаяпти. Худди шу муаммога «Audi TT Roadster» ва «Audi A5 Cabriolet» ҳам дуч келган.

    Кроссоверларга талаб кучайиб кетгани «Buick LaCrosse» ҳамда «BMW 3-Series Gran Turismo»га акс таъсир қилди. «Chevrolet»лар — «Impala», «Sonic», «Spark» ва «Volt» эскирган моделлар сифатида рўйхатга киритилди.

    Рейтингнинг охирги қаторларини «Mercedes-Benz SLC» ҳамда «Volkswagen Beetle» автомобиллари банд этган. Уларнинг нуфузи ҳавога заҳарли газлар чиқариш кўрсаткичлари қалбакилаштирилгани учун тушиб кетганди.

    » » «Spark» жаҳон бозорини тарк этадими?
    Яндекс.Метрика