15:26 / 24.05.2018
6 457

Автомобиль транспорти босқичма-босқич замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланади

Автомобиль транспорти босқичма-босқич замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланади
Автомобиль транспортини ишлаб чиқаришда уларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозлаш бўйича ҳукумат қарори 2019 йил декабрь ойига қадар қабул қилинади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган.

Хусусан, қуйидагиларни назарда тутадиган ҳукумат қарори қабул қилинади:

мамлакат автотранспорт воситаларини жавобгар тузилмаларни фавқулодда вазиятлардан автоматик тарзда огоҳлантирувчи SOS тизими, шунингдек, рухсат этилган тезликни оширганда ҳайдовчини овозли огоҳлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозлаш (тўлдириш);

автомобиль салонларида йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган зарур ускуналарни (ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзулни) сотиш.

Ml тоифасидаги илк маротаба сертификация қилинаётган автотранспорт воситаларини қуйидагиларни таъминлайдиган электрон тизим компонентлари билан босқичма-босқич техник жиҳозлаш:

тормозлашнинг антиблокировка тизими (ABS); барқарорликни назорат қиладиган электрон тизим (ESC) ва шошилинч тормоз босилганда ҳайдовчига ёрдам берадиган тизим (ВAS);

шиналар босимини назорат қиладиган тизим (TPMS).

Бу борада «Ўзавтосаноат»», ССП, Автомобиль транспорти агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши хабар қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобиль транспорти босқичма-босқич замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланади