08:57 / 26.05.2018
5 199

Энди автомобиллар тезлик ошишини назорат қиладиган тизим билан жиҳозланади

Энди автомобиллар тезлик ошишини назорат қиладиган тизим билан жиҳозланади
Фото: Sputnik
Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий автомобилларни ҳайдовчилар томонидан рухсат берилган тезлик оширилганда ишлаб кетадиган махсус сигнал тизими билан жиҳозлаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz»га таяниб Дарё нашри.

Автомобиль салонларида йўл ҳаракати қоидаларида кўзда тутилган буюмлар (ўт ўчиргич, тиббий аптечка, авария белгиси, нур қайтарувчи нимча) сотилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўзбек автомобилларини мутасадди ташкилотларни фавқулодда ва авария вазиятларида автоматик тарзда огоҳлантирувчи SOS тизими билан жиҳозлаш кўзда тутилмоқда.

Бу ва бошқа таклифлар умумлаштирилиши ҳамда 2019 йил декабригача тайёрланиши режалаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасига киритилиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди автомобиллар тезлик ошишини назорат қиладиган тизим билан жиҳозланади