23:28 / 31.05.2018
7 534

Энди Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Энди Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади
Фото: «Газета.uz»
«Ўзавтосаноат» Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда», дея хабар қилди компания бошқарув раиси Умиджон Салимов пайшанба куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. , — деди у.

«Газета.uz»нинг ёзишича, «Ўзавтосаноат» раҳбари электромобилларни «Бу автомобилсозлик келажаги», деб атаган.

«Биз Тошкентдаги Турин университети қошидаги Инновация марказида электромобилларни ишлаб чиқаришни жорий этиш ва ташкил қилиш масалалари билан шуғулланувчи махсус гуруҳ ташкил қилдик. Буни биз қиламиз», — деди «Ўзавтосаноат» раҳбари.

«Бу биз учун янги йўналиш ва биз ҳозирда электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича концепцияни ишлаб чиқмоқдамиз». Ҳужжат икки ой давомида тайёр бўлиши керак. Бундан ташқари, электромобиллар ишлаб чиқарувчи потенциал ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда, деди Умиджон Салимов.

У шу ёзда Тошкентга тест синовларини ўтказиш учун икки дона электромобиль намунаси — «Chevrolet Bolt» ва Хитойнинг «JAC» модели олиб келинишини маълум қилди. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб — Андижондан Қорақалпоғистонгача юриб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади