GM Uzbekistan шу йилнинг ўзида Chevrolet Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда «Podrobno.uz»га асосан Ҳордиқ нашри хабар бермоқда.
«Ўзавтосаноат» вакилига кўра, биринчи босқичда автомобиль Тошкентдаги қувватлар ёрдамида йиғилади. Келгуси йилдан бошлаб эса Асакадаги автомобиль заводида тўлақонли серияли ишлаб чиқариш бошланади.
Ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми бозордаги талабдан келиб чиқиб белгиланиши билдирилмоқда.
Chevrolet Tracker 140 от кучига эга 1,8 литрли двигатель билан жиҳозланиши кўзда тутилмоқда. Ёқилғи харажати 100 километрга 8,1 литрни ташкил этади.
Маълумот учун, мазкур автомобиль 2016 йилда ўзбек автомобилсозлари томонидан мураккаб шароитларда синовдан ўтказилганди: Tracker Орол денгизигача бориб, сўнг ортга, заводга қайтиб келган, саҳролар оша минглаб чақирим йўл босганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади