09:26 / 08.06.2018
13 770

Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли автокредит берилади

Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли автокредит берилади
Фото: Мудофаа вазирлиги
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари:

- муддати — 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;

- дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;

- фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли автокредит берилади