09:57 / 11.06.2018
4 846

Энди ўзбек автомобиллари Россиянинг совуқ иқлимида синовдан ўтказилади

Энди ўзбек автомобиллари Россиянинг совуқ иқлимида синовдан ўтказилади
Ўзбекистон Россиянинг автомобиль ва автоматика илмий-тадқиқот институти билан ўзбек автобилларини Россия совуқ иқлимида синовдан ўтказиш борасида шартнома имзолаш ниятида. Бу ҳақда «Podrobno.uz»га таяниб «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

«Ҳозир россиялик ҳамкорларимиз билан биргаликда синовдан ўтказиш учун музокаралар олиб боряпмиз. Хусусан, автомобиль ва автоматика илмий-тадқиқот институти таркибидаги Дмитров полигони билан ҳам. Биз «Ўзавтосаноат» инновация марказини яратдик ва бу айнан россияликлар билан шартнома имзолашда қўл келади.

Гап нафақат биргаликда синов ўтказиш ҳақида, балки йиғилган автолардан ташқари янги маҳсулотларни ҳам тест қилиб кўриш ҳақида кетмоқда», – деб айтган У.Салимов.

Унинг айтишича, яқин келажакда автомобиллардан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланаётган шиналар ҳам Россия шароитида синаб кўрилади.

«Шиналар хавфсизликнинг муҳим элементи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни нафақат иссиқда, балки совуқ иқлим шароитида ҳам синаб кўришимиз лозим бўлади», – деди у.

Бугунги кунда «GM Uzbekistan» синов учун Пскент автомобиль полигонидан фойдаланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди ўзбек автомобиллари Россиянинг совуқ иқлимида синовдан ўтказилади