21:49 / 14.06.2018
11 364

Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади

Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади
Фото: autostrada.uz
Ўзбекистонда пуллик асосда автомобил ойналарини қорайтириш(тонировка)га рухсат бериш таклиф этиляпти.

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади. Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу борада рухсат олишлари учун 15 АҚШ доллари тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтиляпти, деб ёзмоқда "Xалқ сўзи".

Қайд этилишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади