15:00 / 18.06.2018
6 246

GM Uzbekistan Россия бозорида 5 ойда қанча автомобиль сотди?

GM Uzbekistan Россия бозорида 5 ойда қанча автомобиль сотди?
GM Uzbekistan 2018 йил январь-май ойларида Россияда 5,18 мингдан ортиқ Ravon автомобилларини сотди, бу 2017 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар бермоқда.

2018 йил май ойида компания сотувлари 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 58 фоизга пасайди - 508та автомобиль.

2018 йил январь-май ойларида Россия бозорида GM Uzbekistan’нинг улуши 0,7 фоизни ташкил этди. 2017 йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 0,6 фоизга тенг бўлганди, дейилади қўмита хабарида.

2018 йил май ойининг якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар сотиш ҳажми бўйича 28-ўринни эгаллади. GM Uzbekistan’нинг биронта модели ҳисобот даврида Топ-25 бестселлер орасига кирмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ravon Россиядаги энг арзон хорижий машина деб топилгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan Россия бозорида 5 ойда қанча автомобиль сотди?